logomuruvvatuyi 1

Президентимизнинг болажонларга ғамхўрлиги. Янги йил совғалари ўз эгаларига топширилмоқда. (фото)

  • Bosh sahifa
  • Yangiliklar
  • Президентимизнинг болажонларга ғамхўрлиги. Янги йил совғалари ўз эгаларига топширилмоқда. (фото)

Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида жорий йилнинг 28 декабр куни “Президент совғаси”ни топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг навбатдаги манзили қорбобо-қорқиз ва эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида Қарши “Мурувват” болалар интернат уйи бўлди.

Шунингдек, вилоят ҳокими болажонларимизга меҳр билан қараётган “Мурувват” болалар интернат уйи ходимларига ҳам ўз ташаккурини изҳор этиб, келаётган янги йил байрами билан табриклади.

Тадбирда Қашқадарё вилоят вилоят хокими Муротжон Азимов “Мурувват” уйи тарбияланувчиларини янги йил байрами билан табриклаб болжонларга “Президент совғалари”ни қорбобо-қорқиз ва эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида топширди.
Юртбошимиз томонларидан юборилган “Президент совғаси” ва шу муносабат билан ўтказилган байрам тадбири болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди.