Юртбошимиз томонларидан юборилган “Президент совғаси” ва шу муносабат билан ўтказилаётган байрам тантаналари болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этмоқда.
Совғалар “Мурувват” болалар интернат уйи, оилавий меҳрибонлик уйлари, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болажонларга тантанали тарзда топширилмоқда.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг навбатдаги манзили қорбобо-қорқиз ва эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида Қарши “Мурувват” болалар интернат уйи бўлди.
Маълумот учун, вилоятимиз бўйлаб сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида 1010 нафар болажонларнинг ҳар бирига “Президент совғаси” топширилиши белгиланган.
Шунингдек, Муротжон Азимов топшириғи билан, ҳокимликлар, ташкилотлар ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан байрам муносабати билан 15000 нафардан зиёд болажонларга янги йил совғалари, 5000 тадан ортиқ кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши белгиланган.